OnlyFans асосчиси ҳаётдан кўз юмди

Таниқли онлайн платформалардан бири бўлган OnlyFans асосчиси сифатида танилган Леонид Радвинский 43 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Bloomberg манбалари хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, у саратон касаллиги билан курашган ва ушбу хасталик оқибатида вафот этган. Радвинский украин миллатига мансуб америкалик тадбиркор сифатида IT ва онлайн хизматлар соҳасида катта таъсирга эга шахслардан бири ҳисобланган.
OnlyFans платформаси сўнгги йилларда бутун дунё бўйлаб оммалашиб, ижодкорлар ва контент яратувчилар учун муҳим даромад манбаига айланган. Шу билан бирга, у интернет иқтисодиётининг янги моделларидан бири сифатида эътироф этилади.
Леонид Радвинскийнинг вафоти интернет бизнеси ва технологик соҳада кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўплаб экспертлар унинг фаолияти рақамли платформа ривожида муҳим ўрин тутганини таъкидламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!