date

Александер-Арнолд жамоадошларидан узр сўради

Александер-Арнолд жамоадошларидан узр сўради

"Реал Мадрид" ҳимоячиси Трент Александер-Арнолд машғулотга кечикиб келгани учун жамоадошлари ва мураббийлар штабидаги ходимлардан узр сўради, деб хабар берди The Athletic. Аввалроқ тарқалган хабарларда айтилишича, Англия терма жамоаси футболчиси шу ҳодиса сабаб "Атлетико"га қарши дербида асосий таркибдан четда қолдирилган.

Хабарда айтилишича, Александер-Арнолд шанба кунги машғулотга тахминан 20 дақиқа кечикиб келган. Шундан сўнг у бош мураббий Алваро Арбелоа, жамоа сардори Дани Карвахал ва таркибнинг бошқа аъзоларидан шахсан узр сўраган. Манба қўшимча қилишича, клубнинг машғулот базаси ходимлари унинг бу муносабатини ҳурматли ва профессионалдан кутиладиган хулққа мос деб баҳолаган.

Дербида "Реал Мадрид" ўз майдонида "Атлетико"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Александер-Арнолд учрашувни асосий таркибда бошламади, бироқ мезбонлар муҳим ғалабани қўлга киритган ўйинда у 64-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Александер-Арнолд жамоадошларидан узр сўради