“Қамчиқ” тоғ йўлида юк автомашинаси ағдарилиб кетди
1 дақиқа ўқиш464

Кеча, тахминан соат 11:30 атрофида, Қамчиқ тоғ йўлида юк ташувчи автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида машина ён томонга ағдарилиб тушди.
Ҳодиса натижасида ҳам ҳайдовчи, ҳам йўловчилар жароҳатланмади, лекин автомашина ортидаги барча юк йўлнинг ҳаракат қисмига ёйилиб кетган.
Фавқулодда вазиятда қутқарувчилар, хусусан, ФВВнинг “Қамчиқ” махсус гуруҳи дарҳол ҳодиса жойига етиб бориб, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатларини бартараф қилишди. Бир кун аввал ҳам, шу ҳудудда Spark русумли машина йўлдан чиқиб, хандақ қисмига тушган ва шунда ҳам қутқарувчилар ёрдам берган эди.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…