Икки амалдор пора олаётганда ушланди

1 дақиқа ўқиш272
Икки амалдор пора олаётганда ушланди

Қашқадарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Қарши шаҳридаги икки нафар маҳаллий мансабдор иштирокидаги порахўрлик ҳолатини фош этди. Операция Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилди.

Тергов маълумотларига кўра, шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғиниларидан бирида ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишловчи шахс 1983 йили туғилган фуқародан пул талаб қилган. У 1 минг АҚШ доллари эвазига хизмат мавқеидан фойдаланиб, давлат захирасидаги 35 сотих ер майдонини хусусий мулк сифатида расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Мазкур ер майдони 2019 йили шаҳар ҳокимлиги томонидан ушбу фуқарога ижара шартномаси асосида ажратилган бўлган.

Дастлабки суриштирув давомида ходимлар ушбу пул Қарши шаҳар ҳокимлигининг етакчи мутахассисига берилиши кераклигини аниқлади. Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилди ва мазкур мансабдор ҳам пулни олаётган вақтида ушланди. Терговчилар воқеа жойидан моддий далиллар тўпланганини маълум қилди.

Гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Давлат хавфсизлик хизмати, шунингдек, кундалик ҳаётда шунга ўхшаш қонунбузарликларга дуч келган фуқароларни 1520 қисқа ишонч телефони орқали мурожаат қилишга чақириб, қўнғироқ қилувчиларнинг шахси сир сақланишини билдирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?