Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов қарорига кўра, пойтахтдаги ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига 100 сўм/м куб. миқдорида махсус устама ҳақ белгиланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокими жорий йилнинг 12 январь куни имзолаган 69-сон қарорида шундай дейилади.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида 1 м.куб сув учун эндиликда 600 сўм тўланади. Гап шундаки, Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбаларидан бири сифатида ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ белгиланиши назарда тутилганди. Айнан мана шу вазифани бажариш мақсадида ичимлик суви учун тўланадиган нарх оширилмоқда.
Қарорда айнан қайси тоифа истеъмолчилар махсус устама ҳақ билан қайта ҳисобланган нарх бўйича ичимлик сувига пул тўлаши кўрсатилмаган. Демак, бу барча учун бирдек татбиқ этилиши режалаштирилган. Ичимлик суви ҳисоблагичини ўрнатмаган истеъмолчилардан сув таъминоти хизмати учун оширилган миқдорда, яъни 1,5 баробарда тўлов ундирилади. Масалан, бир ойда махсус устама ҳақ билан ҳисоблаганда ўртача 9948,5 сўм тўлайди.
Ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига белгиланган махсус устама ҳақ суммаси мақсадли тушум ҳисобланади, барча солиқ турларини ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашда солиққа тортиладиган базага киритилмайди, шунингдек, сув таъминоти ташкилотларининг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилмайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради