Жорий йилнинг 5 февраль куни соат 23:00 атрофида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ТХАЙ кўчасида Matiz автомобилини бошқариб келаётган ҳайдовчи пиёдани уриб юборган. Ҳайдовчи ЙТҲ ҳақида на ички ишлар идораларига ва на тез ёрдамга хабар бермай воқеа жойидан ғойиб бўлган.
ЙТҲда жабрланган пиёда 1991 йилда туғилган йигит бўлиб, у “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бурун суягининг синиб силжиши” ташхислар билан 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига олиб борилган.
Шу куннинг ўзида, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида ҳайдовчи қўлга олинган. Маълум қилинишча, пиёдани уриб кетиб, кўздан ғойиб бўлган ҳайдовчи 1980 йилда туғилган Зоир Кахрамонович Султонов бўлиб чиққан.
Мазкур ҳолат юзасидан Зоир Кахрамонович Султоновга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, унинг автомашинаси жарима майдончасига қўйилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди