12:50 / 09.02.2018
13 790

… 45-89 абоненти: «Кўнгил қўймай яшаш қийин экан…»

… 45-89 абоненти: «Кўнгил қўймай яшаш қийин экан…»
— Онам жуда кўп хонадонларнинг эшигини қоқди. Аммо бирорта хонадон бизга қизини беришга розилик бермади. Бунинг сабаби оддий эди. Отам-онам ажрашган, биз тўртовлон ёлғиз, ҳеч қаерда ўқимаган ва бир корхонанинг ҳовлисини супуриб юрадиган онамнинг қарамоғида эдик. Тўнғич ўғил бўлганим учун онам мени тезроқ уйлантириш тараддудида, бироқ ҳеч бир қиз менга умр йўлдош бўлишни истамасди.

Мен офисда техник бўлиб ишлардим. Шунинг учун ҳам тўғри келган қизни эмас, ўқимишли, фаҳм-фаросатли қизларга оғиз солишга журъат этардим. Онам эса умидсизларча «Улар бизга қизини берармикин», деб совчиликка борар ва ишни пишитолмай қайтарди. Шунданми, йигитлик ғурурим, руҳим синди ва тўғри келган қизга кўнгилсиз бўлсам-да, уйланишга қарор қилдим.

Ёқмаса ҳам, хунуккина бўлса-да, ақлли бир қиз билан учрашдим. Тўй бўлди. Ҳозир уч нафар фарзандим бор. Аммо хотинига нисбатан юрагим сира жизилламайди, тўғрироғи, уни севмайман. У эса мен учун ҳамма нарсага тайёр. Энг муҳими, онамнинг кўнглини олишга уста. Лекин кўнглим сира уни демайди. Баъзида аламдан ажрашсаммикин, деган хулосага келаман. Кўнгилсиз яшаш қийин экан? Қандай йўл тутай?
… 45-89 абоненти

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » … 45-89 абоненти: «Кўнгил қўймай яшаш қийин экан…»