15:50 / 15.02.2018
8 051

Ўзбекистонда 9 яшар бола 30 пора Қуръонни ёд олди (видео)

Ўзбекистонда 9 яшар бола 30 пора Қуръонни ёд олди (видео)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва таклифи билан мамлакатда илк бор Қуръон мусобақаси ташкил этилганидан хабарингиз бор. айни дамда аёллар ва эркаклар ўртасида алоҳида тарзда ташкил этилган мусоқабанинг туман босқичлари якунланиш арафасида турибди.

Динимизнинг муқаддас Қуръони Каримни буюк саркарда Амир Темур, ғазал мулкининг султони, давлат арбоби Алишер Навоий, шоҳ ва шоҳ Заҳириддин Муҳаммад Бобур болалик чоғларида, айни 9-10 ёшида ёд олгани манбалардан маълум. Бугун ҳам аждодларга муносиб авлод бўлаётган, Аллоҳнинг каломини ҳавас қилса арзигулик даража қироат билан ёд олган янги авлодлар ҳам борлиги кишини қувонтиради.

Мана телевизорда кўряпсизлар, Қуръони каримни қироат билан ўқиш бўйича мусобақа қиляпмиз. Нимага? Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди.

Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффаққият бўлади. Элимизга нур келади
”.

Шавкат Мирзиёев


Тошкентдан бўлган 9 ёшли Муҳаммад Содиқ 30 пора Қуръони Каримни тўлиқ ёд олган. Йигитча Қуръонни ўқишни дадаси ва устозларидан ўрганганини айтади.

Видеони томоша қилиб ёш Ҳофизи Қуръоннинг иқтидорига баҳо беринг!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 9 яшар бола 30 пора Қуръонни ёд олди (видео)