Марказий банк банк муассасаларига киришда ҳужжат текширишни бекор қилишни таклиф этмоқда. Бу «Банк хизматларидан фойдаланиш қулайлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасида кўзда тутилган, деб хабар беради Дарё.
Марказий банк 2018 йил 1 июлдан тижорат банклари учун қуйидаги талабларни белгилашни таклиф этмоқда:
- Мижозлар бевосита хизмат кўрсатиш ҳудудига тўсиқларсиз, дастлабки рухсат ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз ўтиши;
- Кўрсатилаётган банк хизматлари тўғрисида мижозлар қабули маъмурларидан дастлабки маслаҳатлар олиш;
- Кредит талабномалари рўйхатга олиниши ва кўриб чиқилиши, кредит берилиши ёки рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилиниши жараёни шаффофлигини таъминлаш.
Мазкур ҳужжат 22 мартга қадар муҳокама этилиши ва изоҳ қолдирлиши мумкин. Унинг 31 мартдан кучга киритилиши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
БМТ Бош ассамблеяси Фаластин бўйича резолюцияни қабул қилди
Украина ҚК бош қўмондони: “Харьков вилоятида вазият сезиларли даражада оғирлашди”
Дэвид Кэмерон: “Дунё Россиянинг Украинадаги урушидан сабоқ олмади”
Марьям Тиллаева келажагини Ўзбекистонда кўрмаслиги ҳақида сўзлаб берди
Анчелотти «Реал» Чемпионлар лигаси финалига чиққач Пересни мақтади
General Motors Malibu ишлаб чиқаришни тўхтатади
Эрдўғон: “Амалдаги конституция Туркиянинг демократик тамойилларига тўғри келмайди”