date

Қуёш энергияси 2035-йилга келиб етакчига айланади, аммо AI маълумотлар марказлари қазиб олинадиган ёқилғига талабни сақлаб қолади

Quyosh energiyasi 2035-yilga kelib yetakchiga aylanadi, ammo AI ma'lumotlar markazlari qazib olinadigan yoqilg‘iga talabni saqlab qoladi

BloombergНEФ ҳисоботига кўра, қуёш энергияси келгуси ўн йилликда кўмир, нефт ва табиий газни ортда қолдириб, электр энергиясининг асосий манбаига айланади. Бу ўзгариш сунъий интеллект (AI) технологияларининг ривожланиши ва саноатнинг тўлиқ электрлаштирилиши фонида юз бермоқда. Мутахассисларнинг фикрича, қуёш панелларининг арзонлашуви уни иқтисодий жиҳатдан энг жозибадор вариантга айлантирмоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Шунга қарамай, AI маълумотлар марказлари узлуксиз энергия таъминотига муҳтож бўлгани сабабли, кўмир ва табиий газ 2050-йилгача ушбу марказлар учун зарур бўлган энергия балансининг 51 фоизини таъминлаши кутилмоқда. Технология компаниялари қайси энергия манбалари келажакда устунлик қилишини белгиловчи асосий омилга айланмоқда.

Бироқ, бу прогнозлар қатъий эмас. Google каби гигантлар Форм Энергй компаниясининг йирик аккумуляторларига сармоя киритиб, энергия сақлаш технологияларини ривожлантирмоқда. Шунингдек, геотермал ва ядро энергетикаси ҳам маълумотлар марказларини энергия билан таъминлаш бўйича рақобатга киришмоқда.

Қуёш панеллари нархининг пасайиши Хитойнинг саноат сиёсати ва оммавий ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши билан боғлиқ. 2035-йилга бориб, қуёш энергияси нархи яна 30 фоизга арзонлашиши кутилмоқда. Испания ва Италия каби мамлакатларда қуёш энергиясининг ортиқча ишлаб чиқарилиши ишлаб чиқувчиларни батареялар билан бирлаштирилган гибрид электр станцияларини қуришга ундамоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Қуёш энергияси 2035-йилга келиб етакчига айланади, аммо AI маълумотлар марказлари қазиб олинадиган ёқилғига талабни сақлаб қолади