date

Қарздорлик эвазига “Volkswagen” хатланди

Мажбурий ижро бюроси Андижон туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг қарздор “Аброр” фермер хўжалигидан ундирувчи “AGROBANK” АТБ фойдасига 74,4 млн. сўм кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
 
Шунингдек, Андижон туманлараро иқтисодий судининг 02.01.2016 йилдаги ижро варақасига асосан мазкур хўжаликнинг электр энергиядан бўлган 166,3 млн. сўм қарздорлигини ундириш белгиланган.

Ижро ҳужжатлари талабини ўз муддатида бажариши ҳақида қарздор огоҳлантирилган ва тушунтириш ишлари олиб борилган.

Бироқ, белгиланган муддатларда қарздор томонидан кредит ва электр энергиядан бўлган қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, Бюро ходимлари томонидан “VOLKSWAGEN" русумли автомашина рўйхатга олиниб, хатланди.

Эндиликда, кредит қарзлари қайтарилмаса автомашина аукцион орқали сотувга қўйилиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Қарздорлик эвазига “Volkswagen” хатланди