date

Ўзбекистонликлар АҚШда қонуний, хавфсиз ишлаш имкониятига эга бўлмоқда

Юртимиз фуқаролари учун хорижда муносиб ва юқори даромадли меҳнат фаолиятини олиб бориш бўйича янги ва ишончли уфқлар очилмоқда. Эндиликда ҳамюртларимиз АҚШнинг нуфузли H-2A дастури доирасида Океон ортида 10 ойгача бўлган муддатда қишлоқ хўжалиги тармоғида қонуний ишлаш имкониятини қўлга киритишлари мумкин. Бу борада АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги шериклик алоқалари янги босқичга чиқмоқда.

Тошкент миграция форумидаги муҳим баёнот

Ушбу қувонарли янгилик пойтахтимизда бўлиб ўтган биринчи Тошкент халқаро миграция форумида маълум қилинди. Тадбирда иштирок этган Американинг машҳур «USA Farm Labor» компанияси асосчиси ва бош ижрочи директори Мануэль Фикнинг таъкидлашича, айни пайтда Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда фуқароларимизни АҚШ қишлоқ хўжалиги секторига жалб этиш бўйича кенг қамровли лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.

“Бу истиқболли шериклик АҚШдаги фермерлар ва иш берувчилар учун ишчи кучи тақчиллиги муаммосини самарали ҳал этса, иккинчи томондан, ўзбекистонликларга океон ортида ҳалол меҳнат қилиб, юқори даромад топиш ҳамда ўз оилалари фаровонлигини юксалтириш учун ажойиб имкониятдир”, — деди Мануэль Фик.

Ҳуқуқий ҳимоя ва муносиб шароит кафолатланади

АҚШ вакилининг алоҳида қайд этишича, Қўшма Штатларда меҳнаткашларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими ўта қатъий шаклланган. Мамлакат қонунчилиги ишчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳар қандай кўринишдаги эксплуатация ва одам савдоси иллатларига қарши кескин курашади.

Шу боис, ушбу расмий дастур орқали АҚШга йўл оладиган ўзбекистонлик мавсумий ишчилар тўлиқ ҳуқуқий кафолат ва халқаро стандартларга мос келувчи муносиб меҳнат шароитлари билан таъминланади.

Америкаликлар инглиз тилини биладиган ёшларни кутмоқда

Мануэль Фикнинг сўзларига кўра, океан ортидаги иш берувчилар Ўзбекистондан келадиган ёш, ғайратли, меҳнатсевар ҳамда энг муҳими — инглиз тилини сўзлашув даражасида биладиган малакали ходимларга катта қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳамкорлик нафақат икки томон учун молиявий фойда келтиради, балки юртдошларимиз учун АҚШнинг илғор аграр технологиялари, замонавий тажрибалари ва профессионал касбий кўникмаларини ўзлаштиришда беқиёс мактаб вазифасини ўтайди.

Сизнингча, АҚШдаги мана шундай расмий меҳнат дастурларининг кўпайиши юртимизда қонуний миграция ривожланишига қанчалик ҳисса қўшади?

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонликлар АҚШда қонуний, хавфсиз ишлаш имкониятига эга бўлмоқда