Росатом ва Магнит чакана савдода квант ҳисоб-китобларини синовдан ўтказди

Росатом ва Магнит компаниялари чакана савдо соҳасида квант ҳисоб-китобларини жорий этиш бўйича илк лойиҳани муваффақиятли якунлади. Синов тариқасида чизиқли дастурлашга асосланган логистика ва таъминотни оптималлаштириш тизими ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Квант технологияларидан фойдаланиш товарларни жўнатишни режалаштириш самарадорлигини 30-40 фоизга ошириш имконини берди. Ушбу лойиҳа квант ҳисоб-китобларининг салоҳиятини тасдиқлаб, талабни прогноз қилиш ва таъминот занжирини бошқариш сифатини яхшилаш бўйича янги ечимларни тақдим этди.
Яратилган прототип классик усуллардан гибрид квант-классик ва тўлиқ квант ҳисоб-китобларига ўтиш имконини берувчи дастурий маҳсулот ҳисобланади. Компаниялар ушбу технологияларни 2030-2035-йилларга бориб чакана савдо тизимига кенг кўламда жорий этишни режалаштирмоқда.
Мутахассислар квант оптималлаштириш ва машинали ўқитиш (мачине леарнинг) каби йўналишларда тадқиқотларни давом эттирмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар келгусида компанияларга рақобатбардош устунликларни тақдим этиши ва бизнес жараёнларини сезиларли даражада тезлаштириши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!