Фото: «Газета.uz»
22 мартдан ёзги мавсум учун «Тошкент-Бишкек-Балиқчи-Тошкент» йўналиши бўйича темир йўл алоқаси ишга туширилди.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизматидан «Газета.uz"га хабар қилинишича, Иссиқкўл қирғоғигача ҳафтанинг пайшанба кунлари Тошкент Марказий вокзалидан 20:50 да йўлга чиқилади.
Йўлга 25 соату 39 дақиқа сарфланади. Бишкекка поезд 16:03 да етиб боради, Балиқчи посёлкасига эса — 22:29 да. Тошкентга поезд шанба куни 1:59 да отланиб, якшанба куни 5:30 да пойтахтга етиб келади.
300 йўловчига мўлжалланган поезд биринчи синф (CB), 5 купе, 2 та плацкарт ва вагон-ресторанни ўз ичига олади.
Иссиқкўл билан темир йўл алоқасини ўрнатиш тўғрисидаги келишув Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг Тошкентга ташрифи вақтида имзоланган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди