Фото: «Uznews.uz»
«Uznews» нашрининг «Ҳуқуқ» газетасига таяниб хабар беришича, Самарқандда сунъий аборт йўли билан туғилган чақалоқлар савдоси билан шуғулланган Нигора Солихонова бошқарувидаги туғруқхона аниқланган.
Шифохона бошқаруви ходимлари тирик туғилган чақалоқларни сохта ҳужжат билан 500 АҚШ долларидан 2000 АҚШ долларигача бўлган миқдорда фарзандсиз оилаларга пуллашган.
Сотилмай қолган гўдаклар қаровсиз қолдирилиб, нобуд қилинган. Кичкинтойларнинг жонсиз таналари эса тиббий чиқиндиларни ёқишга мўлжалланган муфель печида ёқиб юборилган.
Мазкур ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қанча моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Жорий йилнинг февраль ойи охирида жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судининг биносида шифохона маъмурияти ҳамда ходимларига ҳукм ўқилиб, шифохонанинг бош шифокори Нигора Солихонова 13 йил-у 2 ойга озодликдан маҳрум этилган.
Бундан ташқари, озодликдан маҳрум этилиш кўринишидаги жазо туғруқхонанинг бошқа ходимларига нисбатан ҳам қўлланилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди