18:18 / 24.06.2018
9 239

Тошкентда MMA жангчиси Мурод Хонтўраев қўлга олинди

Тошкентда MMA жангчиси Мурод Хонтўраев қўлга олинди
Тошкент шаҳрида аралаш курашнинг оғир вазнли жангчиси Мурод Хонтураев тан жароҳати етказишда айбланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.

У 20 июнь куни тунда тан жароҳати, яъни кўкрак қисмига пичоқ билан зарба берилгани жароҳати сабабли Юнусобод туманидаги собиқ 17-шаҳар шифохонаси, ҳозирги 7-шифохонага ётқизилган. Эртасига спортчи Тошкент шаҳар ИИББ га олиб кетилган ва шу кунга қадар сўроқ қилинмоқда.

Ҳозирча у тан жароҳати етказишда айбланмоқда. Бу борада Тошкент шаҳар ИИББ расман маълумот бергани йўқ. «Хонтўраев иши» юзасидан яна бошқа шахслар ҳам ушлангани билдирилмоқда.

Маълумот учун, Мурод Хонтўраев — жаҳон чемпиони, "Осиё айиғи" лақаби билан дунёга танилган. Айни пайтга қадар 11 та жанг ўтказиб, улардан 8 тасида (6 тасини нокаут билан) ғалаба қозонган.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда MMA жангчиси Мурод Хонтўраев қўлга олинди