23:30 / 05.08.2018
7 081

Яқинда юқори лавозимга тайинланган подполковник ўз хонасида жонсиз ҳолда топилди

Яқинда юқори лавозимга тайинланган подполковник ўз хонасида жонсиз ҳолда топилди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Акрамов ўз иш жойида жонсиз ҳолда топилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизматининг «Kun.uz»га тасдиқлашича, 2018 йилнинг 4 августида соат 21:10 атрофида ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи, подполковник Дилшод Акрамовнинг мурдаси Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчасида жойлашган ИИВга қарашли ППХ ва ЖТСББ биносининг иккинчи қаватидаги ўз хизмат хонасида қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, подполковник Дилшод Бахтиярович Акрамов шу йилнинг июль ойи бошида бош бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланган эди.

Подполковник Акрамов ундан олдин ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимда ишлаганди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яқинда юқори лавозимга тайинланган подполковник ўз хонасида жонсиз ҳолда топилди