Биткоин орқали сотиб олинган илк пицца тарихи эсга олинди

2010 йил 19 май куни дастурчи Ласло Хайнис 10 000 дона БТК эвазига иккита пицца сотиб олган эди. Шу воқеадан кейин крипто ҳамжамият ҳар йили ушбу санани Bitcoin Piзза куни сифатида нишонлаб келади.
BitcoinТалк форумида у 10 000 БТКни иккита пиццага ким алмаштириши мумкинлигини сўраган. Ўша вақтда ушбу криптовалютанинг умумий қиймати 25 долларни ташкил қилган.
Oraдан тўрт кун ўтиб, Ласло Хайнис алмашув муваффақиятли якунланганини маълум қилган. Бу воқеа тарихда биткоин орқали амалга оширилган илк реал харид сифатида қолган.
Айни вақтда эса ўша 10 000 БТКнинг қиймати тахминан 767 миллион долларга етган. Бу маблағ бугунги курс бўйича қарийб 9,9 трлн сўмни ташкил қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг