Рим папаси сунъий интеллектнинг ҳарбий мақсадларда ишлатилишига қарши чиқди

Ватикан 25-май куни Рим папаси Лев ХИВ ўзининг «Магнифика Humanитас» («Буюк инсоният») номли илк энцикликасини тақдим этишини эълон қилди. Ҳужжат сунъий интеллектнинг жадал ривожланиши даврида инсон қадр-қимматини ҳимоя қилишга бағишланган. Анъанадан фарқли ўлароқ, понтифик ушбу ҳужжатни шахсан ўзи тақдим этади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Тақдимотда Anthropic асосчиларидан бири Кристофер Олаҳ махсус маърузачи сифатида иштирок этади. Олаҳ компанияда нейротармоқларнинг ишлаш механизмларини тушуниш ва уларнинг «қора қути» тамойилини ўрганиш бўйича етакчи мутахассис ҳисобланади. Тадбирда, шунингдек, давлат котиби кардинал Piетро Паролин ва кардинал Виктор Мануэль Фернандес ҳам сўзга чиқади.
Reuters агентлиги хабарига кўра, энцикликада сунъий интеллект алгоритмларидан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш кескин қораланади. Рим папаси нейротармоқлар ёрдамида олиб борилаётган урушларни «йўқ қилиш спирали» деб атаб, буни инсоният учун хавфли эволюция деб баҳолади. Шунингдек, ҳужжатда автоматлаштиришнинг меҳнаткашлар ҳуқуқларига салбий таъсири ҳақида огоҳлантиришлар мавжуд.
Лев ХИВ ушбу ҳужжатни 15-май куни имзолади. Сана тасодифий танланмаган: бу 1891-йилда саноат инқилоби даврида ишчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилган «Рерум новарум» энцикликасининг 135 йиллигига тўғри келади. Понтифик ҳозирги сунъий интеллект инқилобини ХИХ асрдаги саноат инқилоби билан қиёслаб, черковнинг бу борадаги қатъий позициясини намойиш этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!