date

Сурхандарёда иккинчи жаҳон урушининг сўнгги қатнашчиси 105 ёшида ҳаётдан кўз юмди

Сурхандарёда иккинчи жаҳон урушининг сўнгги қатнашчиси 105 ёшида ҳаётдан кўз юмди

Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Темирдарвоза маҳалласида яшаган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Шоҳимардон Ҳамроев 105 ёшида вафот этди. У вилоятда ҳаёт бўлган сўнгги уруш қатнашчиси эди.

Шоҳимардон ота уруш йилларида Воронеж, Латвия, Литва ва Эстония ҳудудларидаги жангларда иштирок этган. У фронт ортида эмас, бевосита жанг майдонларида Ватан ҳимояси учун курашган.

Яқинлари ва замондошлари уни юртга садоқат билан хизмат қилган, бурч ва масъулиятни ҳаёт мазмунига айлантирган инсон сифатида эслайди.

Урушдан кейин Шоҳимардон Ҳамроев ҳаётини таълим соҳасига бағишлади. Қарийб 40 йил давомида рус тили ўқитувчиси бўлиб ишлаб, юзлаб ёшларга билим ва тарбия берди.

Кўп йиллик самарали меҳнати учун у “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Сурхандарёда иккинчи жаҳон урушининг сўнгги қатнашчиси 105 ёшида ҳаётдан кўз юмди