Яқинда Тошкент шаҳридаги Бунёдкор кўчасида тўртта «Range Rover» автомобилидан иборат тўй кортежи йўл патрул хизмати ходимлари тарафидан тўхтатилиб, давлат қонунига асосан энг кам иш ҳақининг уч баробари миқдоридаги жаримага тортилди.
Эслатиб ўтамиз, кейинги йилларда республикада ҳашаматли автомобиллардан иборат тўй ва бошқа тантаналарга тегишли кортежлар деярли урфга айланди. Бу автомобилларнинг ҳайдовчилари аксар ҳолатларда маст ҳолда рулга ўтиришарди. Шу сабабли ҳам жуда кўп маротаба айнан кортежлар айби билан йўл қоидалари қўпол тарзда бузиб келинган, бегуноҳ фуқаролар автоҳалокатга учраб жиддий жабр кўрган.
Энди бу дабдабаларга қонун йўли билан чек қўйилди. Кортежлар ҳайдовчилари энг кам иш ҳақининг уч баробари миқдоридаги жаримага тортилади. Агар яна қўлга тушишса, жазо оғирлаша бориши алоҳида қайд этиб ўтилган. Қонунга бўйсунмаган ҳайдовчилар ҳайдовчилик гувоҳномасидан бир умрга маҳрум этилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади