
Осиёда 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг 7-тур учрашувлари якунланди. 20 март куни Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда Ӣзбекистон миллий жамоаси Қирғизистонга қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу натижадан сўнг Wе Глобал Футбол портали Осиё жамоаларининг Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятларини баҳолади.
Баҳолаш натижаларига кўра, Темур Кападзе бошчилигидаги Ӣзбекистон миллий жамоасининг "А" гуруҳидан 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма олиш эҳтимоли 92,6 фоиз деб кўрсатилди. Ушбу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон Япония, Эрон ва Жанубий Кореядан кейинги тўртинчи ўринда бормоқда.

Эрон гуруҳда етакчилик қилмоқда
"А" гуруҳида энг юқори имконият Эрон терма жамоасига тегишли бўлиб, улар 100 фоизлик натижа билан Жаҳон чемпионатига йўлланмани деярли кафолатлаб бўлишди. Ўзбекистон эса 2-ўринни эгаллаб, тарихда илк бор дунёнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этиш арафасида турибди.
Бирлашган Араб Амирликлари сўнгги учрашувда Эрон терма жамоасидан мағлубиятга учрагач, уларнинг тўғридан-тўғри мундиалга чиқиш эҳтимоли бор-йўғи 6 фоиз деб баҳоланди. Қатарнинг имконияти эса 1,3 фоизга тенг. Қирғизистон ва Шимолий Корея эса амалда Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятидан маҳрум бўлишган.
Осиё жамоалари учун ажратилган квоталар
АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида бўлиб ўтадиган 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун Осиё қитъасига 8,5 та квота ажратилган. Унга кўра, учта гуруҳда 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Гуруҳлардаги 3 ва 4-ўрин эгалари эса ўзаро плей-офф ўйинлари орқали қолган 2,5 та йўлланма учун кураш олиб боради.
Ўзбекистон терма жамоасининг ҳозирги ҳолати
Ҳозирда 7-тур якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 16 очко тўплаган ҳолда "А" гуруҳида 2-ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳ етакчиси Эрон 19 очко билан пешқадам. Бирлашган Араб Амирликлари ва Қатар 10 очко билан мос равишда 3 ва 4-ўринларни эгаллаган. Қирғизистон (3 очко) ва Шимолий Корея (2 очко) эса турнир жадвалининг энг қуйи поғоналарида жойлашган.
Келгуси муҳим учрашув
Ўзбекистон миллий жамоаси саралашнинг 8-тур доирасида 25 март куни сафарда Эрон терма жамоасига қарши муҳим баҳсга чиқади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланиши режалаштирилган. Ушбу баҳс Ўзбекистон терма жамоаси учун тарихий аҳамият касб этиши мумкин, чунки ғалаба қозонилса, Жаҳон чемпионатига чиқиш масаласи деярли ҳал бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар