Сеск Фабрегас учун Англия Премер-лигаси трамплин бўладими?

1 дақиқа ўқиш514
Сеск Фабрегас учун Англия Премер-лигаси трамплин бўладими?

Комо жамоасидаги муваффақиятли фаолиятидан сўнг, Сеск Фабрегаснинг Челси бошқарувига қайтиши ҳақидаги миш-мишлар кўпайди. Бироқ, мутахассислар фикрича, испаниялик мураббий Стамфорд Бридгега йўл олишдан аввал Англия Премер-лигасида ўзини синаб кўриши керак. Бу борада Кристал Пелас жамоаси айни муддао бўлиши мумкин. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Кристал Пелас ёзги трансфер ойнасида янги бош мураббий излашни режалаштирмоқда. Жамоанинг ҳозирги ҳолати ва амбициялари Фабрегас каби ёш ва иқтидорли мутахассис учун катта тажриба мактаби вазифасини ўтаб бериши мумкин. Айни дамда Челси ҳам доимий мураббий қидирмоқда, бироқ Фабрегаснинг тажрибаси ҳали юқори даражадаги клубни бошқариш учун етарли эмаслиги айтилмоқда.

Собиқ футболчи Клинтон Моррисон ГОАЛ нашрига берган интервюсида Фабрегаснинг Кристал Пелас учун идеал номзод эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Комо жамоасидаги ёшлар билан ишлаш қобилияти ва тактик билимлари Фабрегасни Премер-лигадаги клублар учун қизиқарли вариантга айлантирмоқда.

Фабрегас Челси сафида ўйнаган даврида икки марта Англия Премер-лигаси чемпионлигини қўлга киритган. Унинг майдондаги интеллекти ва ўйинни тушуниши мураббийлик фаолиятида ҳам яққол кўзга ташланмоқда. Агар Кристал Пелас унга имконият берса, бу испаниялик мутахассиснинг катта мураббийлик карьерасига қўйилган муҳим қадам бўлиши шубҳасиз.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?