Арсенал Хулиан Альварес учун кутилмаган тактик режани тайёрламоқда

Англия Премер-лигаси етакчиси Арсенал Атлетико Мадрид ҳужумчиси Хулиан Альваресни яна Англияга қайтариш устида ишламоқда. Микел Артета аргентиналик футболчини анъанавий марказий ҳужумчи сифатида эмас, балки ҳужумнинг чап қанотида синаб кўрмоқчи. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
ФутболТрансферс хабарига кўра, Лондон клуби аллақачон футболчининг вакиллари билан дастлабки музокараларни ўтказган. Артета Альваресниг кўп қиррали ўйинчи эканлигини юқори баҳолайди ва унинг мослашувчанлиги жамоа ҳужум чизиғини кучайтиришига ишонмоқда.
Ушбу трансфер Леандро Троссард ва Габриел Мартинелли келажаги борасидаги ноаниқликлар фонида амалга оширилиши мумкин. Клуб раҳбарияти 32 ёшга тўлаётган Троссард ўрнига ёшроқ ва барқарор вариант изламоқда. Айни пайтда марказий ҳужумда Виктор Гёкерес ва Каи Ҳавертз асосий вариантлар ҳисобланади.
Атлетико Мадрид футболчи учун 100 миллион евродан ортиқ маблағ талаб қилиши кутилмоқда. Альварес Испания клуби билан янги шартнома имзолаш ниятида эмаслиги сабабли, ёзги трансфер ойнасида унинг трансфери учун PSJ ва Барселона каби клублар ҳам кураш олиб бориши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!