Франк Лампард Ковентрй таркибини кучайтириш учун тажрибали футболчиларни изламоқда

1 дақиқа ўқиш735
Франк Лампард Ковентрй таркибини кучайтириш учун тажрибали футболчиларни изламоқда

Англия Премер-лигасига йўлланма олган Ковентрй жамоаси янги мавсум учун трансфер режаларини тузишни бошлади. Жамоа бош мураббийи Франк Лампард ўз обрўси ва алоқалари орқали таркибга таниқли футболчиларни жалб этишни мақсад қилган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Сўнгги вақтларда Манчестер Сити юлдузи Фил Фоденнинг Ковентрй жамоасига ижарага ўтиши ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бироқ, клубнинг собиқ ҳужумчиси Клинтон Моррисон бу трансфер амалга ошмаслигини таъкидлаб, Фоден Манчестер Сити билан янги шартнома имзолаш арафасида эканини қайд этди.

Моррисоннинг фикрича, Франк Лампард Премер-лигада муваффақият қозониш учун тажрибали футболчиларга таяниши керак. У Росс Барклей каби Премер-лига тажрибасига эга ўйинчиларни жамоага жалб этиш вариантини истисно қилмади.

Ковентрй раҳбарияти мураббийнинг трансфер бозоридаги амбицияларини қўллаб-қувватлашга тайёр. Жамоага Премер-лигада рақобатбардош бўлиш учун камида беш-олти нафар тажрибали ҳимоячи ва ярим ҳимоячи зарурлиги айтилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?