date

Актриса Юлдуз Ражабова турк турмуш ўртоғига ўзбекона келин салом қилди!

Актриса Юлдуз Ражабова турк турмуш ўртоғига ўзбекона келин салом қилди!

Актриса Юлдуз Ражабова ва турк актёри Эмре Кивилжимнинг тўйи ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Айниқса, маросимдаги миллий анъаналар мухлислар эътиборини тортди.

Тарқалган видеоларда Юлдуз Ражабова ўзбек миллий либосида кўриниш бергани акс этган. Актриса турмуш ўртоғи ҳамда яқинлари учун ўзбекона “келин салом” ижро этиб, кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлди.

Мухлислар ушбу лаҳзаларни самимий ва миллий қадриятларга бой ҳолат сифатида баҳоламоқда. Ижтимоий тармоқларда жуфтликка бахт, узоқ умр ва мустаҳкам оила тилаб кўплаб изоҳлар ёзилмоқда.

Юлдуз Ражабова ва Эмре Кивилжимнинг тўйидан лавҳалар қисқа вақт ичида интернетда фаол тарқалиб, фойдаланувчилар орасида катта қизиқиш уйғотди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Актриса Юлдуз Ражабова турк турмуш ўртоғига ўзбекона келин салом қилди!