date

Хусанов ва Шомуродов терма жамоага чақирилди

Хусанов ва Шомуродов терма жамоага чақирилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Дубайда ўтказиладиган ноябрь ойидаги халқаро ўртоқлик турнири учун жамоа таркибини эълон қилди. Таркибга «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда «Истанбул Башакшеҳир» ҳужумчиси Элдор Шомуродов чақирилди.

Эълон қилинган кенгайтирилган рўйхатга уч дарвозабон, ўн ҳимоячи, ўн икки ярим ҳимоячи ва уч ҳужумчи киритилган. Таклиф этилган футболчилар орасида мамлакат ички чемпионати вакиллари билан бирга хорижий клубларда фаолият олиб бораётган асосий ўйинчилар ҳам бор.

Ўзбекистон терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида ташкил этилган турнирда иштирок этади. Ушбу мусобақада Эрон, Миср ва Кабо-Верде каби жаҳон чемпионатларида қатнашган жамоалар ҳам майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов сўнгги бор «Башакшеҳир» сафида ўйнаган учрашувда гол урган, аммо жамоаси «Генчлербирлиги»га мағлуб бўлганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хусанов ва Шомуродов терма жамоага чақирилди