
2025 йил 10 ноябр куни Ар-Риёдда бўлиб ўтаётган VI Ислом бирдамлик ўйинларида Ўзбекистон бокс терма жамоаси ярим финал кунини муваффақиятли якунлади. Мусобақада қатнашган саккиз боксчимиздан тўрттаси финал йўлланмасини қўлга киритди, икки нафар аёл спортчимиз эса бронза медалини қўлга киритди.
60 кг вазн тоифасида рингга чиққан Мадиёр Данияров Эрон вакили Донёл Шоҳбахш устида 4:1 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди. 65 кг вазн тоифасида Абдуллоҳ Мадаминов ҳам ёрқин жанг ўтказиб, Ироқ вакили Али ал-Саррайни 4:1 ҳисобига мағлубиятга учратди.
Аёллар ўртасидаги баҳсларда, 57 кг вазн тоифасида Ҳуморабону Мамажонова жазоирлик Шоҳира Селмунни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. 60 кг вазн тоифасида Ойдинахон Исмоилова мураккаб жангда покистонлик Фотима Захрани 3:2 ҳисобида енгди.
51 кг вазн тоифасида Зилолахон Юсуфова ярим финалда туркиялик Рабия Топузга 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди ва бронза медалини қўлга киритди. 54 кг вазн тоифасида Ўзукжамол Юнусова туркиялик Айше Таскинга қарши жангда 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақани бронза медали билан якунлади.
Рийод-2025: Тўрт боксчимиз финалда, икки боксчимизда бронза
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар