
2025 йил 11 ноябрда Эр-Рияд шаҳрида VI Ислом бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда. Оғир атлетика бўйича мусобақаларда Ўзбекистон вакили Сарвар Зафаржонов 88 кг вазн тоифасида силтаб кўтариш машқида кумуш медални қўлга киритди.
Зафаржонов 161 килограмм оғирликдаги штангани муваффақиятли кўтарди. Ушбу натижа унга иккинчи ўринни эгаллаш ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига яна бир медал қўшишга имконият берди.
Спортчимиз дастлабки икки уринишда ишончли ҳаракат қилди ва ҳал қилувчи учинчи уринишда кумуш медални таъминлайдиган натижани қайд этди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг