date

Риёд-2025: Ўзбекистон енгил атлетикачиларидан зафарли юришлар...

Риёд-2025: Ўзбекистон енгил атлетикачиларидан зафарли юришлар...
Ўзбекистон терма жамоаси Риёдда бўлиб ўтаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида муваффақиятли иштирок этмоқда. Енгил атлетика вакиллари турли даражадаги бир неча медалларни қўлга киритиб, делегациямиз ҳисобини бойитди.

Ўзбекистон енгил атлетика терма жамоаси аъзоси Амир Нагаев баландликка сакраш бўйича биринчи ўринни эгаллади. Спортчи 2,15 метр натижа билан финал босқичида рақибларини ортда қолдирди.

Яна бир олтин медални Ўзбекистонга Иброҳим Маҳкамов келтирди. У уч хатлаб сакраш бўйича 16,74 метр натижа кўрсатиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди ва делегациямизнинг умумий рейтингдаги мавқеини мустаҳкамлади.

Параенгил атлетика вакили Ёрқинбек Одилов ҳам муваффақиятли иштирок этди. У F57 тоифасидаги диск улоқтириш мусобақаларида қатнашиб, 46,26 метр кўрсаткич билан иккинчи ўринни эгаллади ва Ислом бирдамлиги ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди.

Болға улоқтириш секторида эса Заринахон Насиржонова ўз маҳоратини намойиш этди. У снарядни 61,69 метрга улоқтириб, якуний протоколда учинчи ўринни эгаллади.

Бу медаль Ўзбекистон терма жамоаси учун бугунги медаллар жамғармасига муҳим қўшимча бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Риёд-2025: Ўзбекистон енгил атлетикачиларидан зафарли юришлар...