
2025 йил 19 ноябр куни Ўзбекистон спортчиларининг Ислом бирдамлиги ўйинларидаги муваффақиятли иштироки давом этмоқда. Риёдда ўтказилаётган енгил атлетика мусобақаларида ўнкураш бўйича икки нафар ўзбекистонлик спортчи бир йўла шоҳсупага кўтарилди.
Нодир Норбоев ўнкураш дастурида барча босқичларни муваффақиятли якунлаб, олтин медални қўлга киритди ва биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистоннинг яна бир вакили Зоҳириддин Шокиров эса мусобақани иккинчи ўринда якунлаб, кумуш медални қўлга киритди.
Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчилар бир йўла иккита медални юртимиз ҳисобига ёзиб қўйишди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.