
Ўзбекистоннинг бокс бўйича терма жамоаси Ҳиндистонда ўтказилган World Boxing кубоги финал босқичида муваффақиятли иштирок этди. Спортчиларимиз бир нечта вазн тоифаларида ҳал қилувчи жангларга чиқиб, олтин ва кумуш медалларни қўлга киритишди.
48 кг вазн тоифасида Фарзона Фозилова ҳиндистонлик Минакшига 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди. 70 кг вазн тоифасида Азиза Зокирова Арундхати Чоудҳарига 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.
90 кг вазн тоифасида Нусратбек Тўхиров инглиз боксчи Исак Окохга 0:3 ҳисобида ютқазди. 80 кг дан юқори вазн тоифасида Олтиной Сотимбоева қизғин жангда ҳиндистонлик Нупурга ҳакамларнинг 2:3 қарори билан ютқазди.
85 кг вазн тоифасида Жасурбек Йўлдошев қозоқ боксчиси Султонбек Айбарулига 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. 50 кг вазн тоифасида Асилбек Жалилов ҳиндистонлик Жадуманӣ Манденгбамни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
55 кг вазн тоифасида Самандар Олимов Паванд Бартвални 5:0 ҳисобида ютди. 75 кг вазн тоифасида Жавоҳир Абдураҳимов поляк боксчиси Михаил Жарлинскини 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
90 кг дан юқори вазн тоифасида Ҳалимжон Мамасолиев ҳиндистонлик Нарендерни 5:0 ҳисобида ишончли тарзда мағлубиятга учратди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.