date

Слот Бредлининг жароҳати бўйича энг ёмонидан хавотирда

Слот Бредлининг жароҳати бўйича энг ёмонидан хавотирда

«Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот «Арсенал»га қарши учрашув якунида жароҳат олган Конор Бредли билан боғлиқ вазият юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Слотнинг айтишича, у ҳимоячининг аҳволидан жиддий хавотирда: «Конор Бредли билан боғлиқ ҳолатда энг ёмонидан қўрқаяпман. Агар футболчимиз майдонда ётиб қолса, 100 ҳолатдан 100 тасида унда нимадир жойида бўлмайди. Жароҳат хавфи бор пайтда футболчини жойидан силжитишга уринишни кўриш ҳеч қачон ёқимли эмас», — деди мутахассис.

Эпизод учрашувнинг сўнгги дақиқаларида ён чизиқ яқинида юз берди. Бредли тўқнашувдан кейин майсада ётиб қолди, «Арсенал» футболчиси Габриэл Мартинелли эса «Ливерпул» ҳимоячиси вақт чўзмоқда деб ўйлаб, аввал унга тўпни отган, кейин эса майдон ташқарисига итариб юборишга уринган.

Орадан кўп ўтмай, Бредлининг жароҳати жиддий экани аён бўлди: футболчи майдондан замбилда олиб чиқилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слот Бредлининг жароҳати бўйича энг ёмонидан хавотирда