date

Арне Слот «Арсенал» билан дурангдан кейин муаммони очиқлади

Арне Слот «Арсенал» билан дурангдан кейин муаммони очиқлади

«Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот жамоаси бу мавсум қайта-қайта дуч келаётган муаммолар ҳақида яна бир бор фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мерисайдликлар иккинчи бўлимда анча фаол ва ишончли ўйнади, бироқ «Арсенал»нинг тартибли ҳимоясини ёриб ўта олмади. Тур марказий учрашуви 0:0 ҳисобида якунланди.

«Буны мен кўп марта айтганман: айрим услубдаги рақибларга қарши жуда яхши ўйнаймиз, лекин бошқа услубларга қарши доим қийинчиликка дуч келамиз. Бугун ҳам шуни кўрдингиз: узоқ вақт тўп бизда бўлди, аммо «Арсенал»нинг паст блокини бузиб, аниқ гол вазиятини ярата олмадик. Ишлашимиз керак бўлган жиҳат шу. Жадвалда «Арсенал»дан ортда қолаётганимизнинг сабаби ҳам шунда», — дея Слотнинг сўзларини BBC келтирди.

«Ливерпул» 35 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. «Арсенал» эса 49 очко билан ҳамон пешқадам.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арне Слот «Арсенал» билан дурангдан кейин муаммони очиқлади