Никитин "Атлетико" "Реал"га ютқазишга лойиқ эмасди, деди

Алексей Никитин Испания Суперкубоги ярим финалида бўлиб ўтган "Реал" – "Атлетико" учрашуви ҳақида фикр билдирди. "Уфа"нинг собиқ футболчисига кўра, Мадрид дербиси мазмунан тенг кечган ва Диего Симеоне шогирдлари мағлубиятга муносиб ўйин кўрсатмаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Никитин "Матч ТВ" эфирида "Реал" фаворит сифатида кўрилгани, бироқ унинг назарда "Атлетико" учрашувга яхшироқ тайёр ҳолатда чиққанини айтди. У Симеоне рақиб мудофаасини ёриб ўтиш учун ечим топгани, айниқса қанотлардан кўплаб хавфли вазиятлар яратилганини таъкидлади.
Маълумот учун, ярим финал баҳси "Реал"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг