date

Габбия «Милан» дурангида голга олиб келган хатони тан олди

Габбия «Милан» дурангида голга олиб келган хатони тан олди

А Сериянинг 19-туридаги сўнгги баҳсларда «Милан» ўз майдонида «Женоа»ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобидаги дуранг билан кифояланди. Учрашувдан сўнг «россонери» ҳимоячиси Маттео Габбия жамоа учун омадли кечмаган ўйин ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Габбиянинг айтишича, «Милан» ғалаба учун майдонга тушган, бироқ натижа жамоани ранжитган. Ҳимоячи рақибнинг голига олиб келган хатони айнан ўзи қилганини тан олди, шунингдек, жавоб голини жуда кеч уриб юборишгани сабабли ғалаба учун охиригача курашишга улгуришмаганини таъкидлади.

Ушбу дурангдан кейин «Милан» «Интер»дан 3 очкога ортда қолди. Кейинги турда Массимилиано Аллегри шогирдлари «Фиорентина»га қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Габбия «Милан» дурангида голга олиб келган хатони тан олди