date

Ўзбекистон 2026 ЖЧ қуръасида 3-саватчада

Ўзбекистон 2026 ЖЧ қуръасида 3-саватчада
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи қуръасида учинчи саватчага тушди. ФИФА хабарига кўра, ушбу саватчада Норвегия, Шотландия ва Парагвай жамоалари ҳам жойлашган.

Шунингдек, саватчада Панама, Миср, Жазоир, Тунис, Фил Суяги Қирғони, Қатар, Саудия Арабистони ва Жанубий Африка Республикаси терма жамоалари ҳам бор. ФИФА янги плей-офф тизими ҳақида ҳам маълумот берди.

Унга кўра, рейтинг юқори жамоалар мусобақанинг финалига қадар бир-бири билан тўқнаш келмаслиги учун ажратилади. Масалан, рейтингда биринчи ва иккинчи ўринларда турган Испания ва Аргентина, шунингдек, учинчи ва тўртинчи ўринлардаги Франция ва Англия фақат финалда учрашиши мумкин.

Гуруҳ босқичи қуръаси 5 декабр куни ўтказилади. 2026 йилги Жаҳон чемпионати тарихда илк бор 48 та жамоа иштирокида бўлиб ўтади.

Шунингдек, мусобақа бир вақтнинг ўзида уч мамлакат — АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади. Турнир 11 июн куни бошланиб, 19 июлга қадар давом этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон 2026 ЖЧ қуръасида 3-саватчада