
Orta статистик платформасининг суперкомпьютери Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги имкониятларини баҳолади. Ҳисоб-китобларга кўра, терма жамоамизнинг чемпион бўлиш эҳтимоли атиги 0,2 фоизни ташкил этади.
Суперкомпьютернинг ҳисоб-китобларига кўра, энг юқори имкониятга эга жамоалар Испания (17%), Франция (14,1%) ва Англия (11,8%) бўлди. Гаити, Кюрасао ва Иордания терма жамоаларининг ғалаба қозониш эҳтимоли эса нолга тенг деб баҳоланган.
Маълумот ўрнида, жорий йил кузида Goal.com портали ҳам ЖЧ-2026га чиққан жамоаларнинг имкониятларини баҳолаган эди ва ушбу рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам киритилган. Ўзбекистон 27 та жамоа орасида 25-ўринни эгаллади.
Мутлахассислар жамоанинг мураббий алмашинуви ва бошқа қийинчиликларга қарамай, Жаҳон чемпионатига чиқишга муваффақ бўлганини алоҳида таъкидладилар. Турнирнинг асосий фаворитлари сифатида Испания, Аргентина ва Англия кўрсатилмоқда.
Orta платформаси ҳисоб-китобига кўра, Аргентинанинг чемпионлик имконияти 8,7 фоизни ташкил қилади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.