date

Россия терма жамоаси шифокори Сафонов ҳақида янгилик берди

Россия терма жамоаси шифокори Сафонов ҳақида янгилик берди

Россия терма жамоаси шифокори Михаил Вартаметов ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг қўлидаги жароҳатдан кейинги тикланиши борасида изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, Сафоновдан олинган маълумотларга кўра, реабилитация жараёни меъёрида кетмоқда. Шифокор дарвозабон яқин вақт ичида яна майдонга қайтишига умид билдирди ҳамда футболчининг кайфияти ижобий ва жанговор эканини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли посбон қитъалараро кубок доирасида бразилиялик “Фламенго”га қарши учрашувда жароҳат олганди.

Сафоновнинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврoни ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Россия терма жамоаси шифокори Сафонов ҳақида янгилик берди