date

«Латсио» таркибини ёш дарвозабон Эдоардо Мотта тўлдирди

«Латсио» таркибини ёш дарвозабон Эдоардо Мотта тўлдирди

Римнинг «Латсио» клуби таркибига янги дарвозабон қўшилди. Жамоа 21 ёшли посбон Эдоардо Моттани ўз сафига қўшиб олганини клубнинг расмий сайти тасдиқлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мотта «Режана»дан сотиб олинди. Ушбу жамоа Италия футболининг иккинчи даражали лигаси — А Сериясидан кейинги В Сериясида иштирок этади.

Журналист Жанлука ди Марсио хабарига кўра, «Латсио» трансфер учун «Режана»га 1,2 млн евро тўлаган.

Жорий мавсумда Мотта 21 ўйинда майдонга тушиб, 31 та гол ўтказиб юборди. Беш учрашувда эса дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.

Айни пайтда «Латсио» А Серияси жадвалида 29 очко билан 9-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Латсио» таркибини ёш дарвозабон Эдоардо Мотта тўлдирди