Эндрик Испаниянинг топ-клуби диққат марказига тушди

Ҳужумчи Эндрик ижара асосида ўйин амалиёти учун «Реал»дан «Лион»га ўтганидан кейин дарҳол ўзини кўрсатишни бошлади. The Touchline хабарига кўра, 19 ёшли бразилиялик футболчи «Атлетико» кузатув рўйхатига кирган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, мадридликлар Хулиан Алварес жамоани тарк этса, унинг ўрнини тўлдириш вариантлари сифатида Эндрик ҳамда «Брентфорд» форварди Игор Тьяго номзодларини кўриб чиқмоқда.
«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Эндрикнинг салоҳиятини очиб бера олишини, бунинг учун унга етарли ўйин вақти ва майдондаги аниқ рол бериш муҳимлигини таъкидламоқда. Тьяго борасида эса Симеоне уни жисмонан бақувват, гол ура оладиган ва рақиб жарима майдонида самарали ҳаракат қиладиган футболчи сифатида баҳолайди — у ҳозир Англия чемпионатининг мавсум тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!