date

Умарали Раҳмоналиев «Рубин»дан Озарбайжоннинг «Сабаҳ» клубига ўтди

Умарали Раҳмоналиев «Рубин»дан Озарбайжоннинг «Сабаҳ» клубига ўтди

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев Қозоннинг «Рубин» клубидан Боку шаҳридаги «Сабаҳ» жамоасига трансфер қилинди. Россия клуби бу ҳақда Telegram-канали орқали маълум қилди.

Раҳмоналиев «Рубин» сафида 2023 йилдан 2025 йил январгача тўп сурди. Шундан сўнг у «Сабаҳ»га ўтиб, аввалига ижара асосида жамоа шарафини ҳимоя қилган.

Футболчи Қозон клубида жами 27 учрашувда майдонга тушиб, 1,7 минг дақиқа ҳаракат қилди. «Сабаҳ» таркибида эса 36 ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, ўтган йил декабр ойи охирида футболчининг трансфер қиймати 800 минг еврoни ташкил этган. 2025–2026 йилги Озарбайжон премьер-лигаси мавсуми якунига кўра «Сабаҳ» 37 очко билан биринчи ўринни эгаллаган, Россия премьер-лигасида эса «Рубин» 23 очко билан еттинчи поғонада бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Умарали Раҳмоналиев «Рубин»дан Озарбайжоннинг «Сабаҳ» клубига ўтди