date

Автогол ҳисобни очди: «Ювентус» сафaрда «Сассуоло»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Автогол ҳисобни очди: «Ювентус» сафaрда «Сассуоло»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

А Сериянинг 19-турида «Ювентус» сафaрда «Сассуоло»ни 3:0 ҳисобида енгди. Турин клуби танаффусдан кейин суръатни кескин ошириб, ўйин тақдирини ҳал қилди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Учрашув бошидanoq меҳмонлар юқори прессинг билан майдонни бўғиб, темпни назорат қилди. «Сассуоло» эса кўпроқ стандарт вазиятлар орқали хавф туғдиришга ва жарима майдонига тўп етказишга уринди. Ҳал қилувчи эпизод 18-дақиқада юз берди: ўнг қанотдан Калулю узатган тўпни Мухаремович нохуш тарзда ўз дарвозасига кесиб юборди. Шундан сўнг «кекса синьора» тўпни бемалол айлантириб, ўйинни бошқариб борди, мезбонлар эса ҳужумларини камдан-кам ҳолларда хавфли зарбалар билан якунлай олди.

Иккинчи бўлимда «Сассуоло» чизиқларни юқорироқ кўтариб, ҳаракатни кўпайтирди. Бироқ Лучано Спаллетти жамоаси рақиб хатоларини кечирмади. 63-дақиқада Миретти жарима майдонига ёриб кириб, узоқ бурчакка аниқ зарба йўллади. Орадан кўп ўтмай, 64-дақиқада форвард Девид рақибнинг орқага узатишдаги қўпол хатосидан фойдаланиб, учинчи голни киритди.

Кейинги дақиқаларда «Ювентус» ҳисобни ушлаб туриш режимида ҳаракат қилиб, мезбонларга тезлик олишга имкони бермади. «Сассуоло» стандартлар орқали қайтишга ҳаракат қилди, аммо дарвозабон Ди Грегорио икки бор жамоасини қутқариб қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Автогол ҳисобни очди: «Ювентус» сафaрда «Сассуоло»ни йирик ҳисобда мағлуб этди