date

Рафинья Симеоненинг “Олтин тўп” ҳақидаги гапларига жавоб берди

Рафинья Симеоненинг “Олтин тўп” ҳақидаги гапларига жавоб берди

“Барселона” вингери Рафинья Диас “Атлетико” бош мураббийи Дийего Симеоне томонидан айтилган шов-шувли фикрларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўтган ой аргентиналик мутахассис Рафиньянинг “Олтин тўп”ни олмагани унга тушунарсиз эканини айтиб, “кўк-анорранглилар” юлдузининг ўйинини юқори баҳолаган эди.

“Симеоненинг сўзларими? Бунинг учун ундан миннатдорман. Дийего — зўр мураббий, мен уни жуда ҳурмат қиламан”, — деди бразилиялик футболчи Испания Суперкубоги ярим финалида “Атлетик” Билбаога қарши ўйинда (5:0) дубл қайд этганидан кейин берган интервьюсида.

Финалда “Барселона” “Реал” Мадрид ёки “Атлетико”дан бири билан тўқнаш келади. Мадрид дербиси пайшанба куни ўтади, финал эса якшанба, 11-январ куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рафинья Симеоненинг “Олтин тўп” ҳақидаги гапларига жавоб берди