Тюрамнинг сўнгги дақиқадаги голи «Интер»га рекорд келтирди

Италия А Сериясининг 19-тури қизғин паллага кирган пайтда Миланнинг «Интер» клуби турнир жадвалидаги етакчилик мақомини яна бир бор исботлади. Кристиан Киву бошчилигидаги жамоа сафарда «Парма»ни мағлуб этиб, «Наполи»га қарши учрашувгача камида бир неча кунга пешқадамликни ўзида сақлаб қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги иккинчи гол ҳакам қўшиб берган вақтнинг энг охирларида урилди. Маркус Тюрам 97:06-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, «Интер» тарихида А Серияда киритилган энг кечки гол муаллифига айланди. Бу кўрсаткич 2021 йил ноябрида Лаутаро Мартинес «Венеция»га пенальти орқали 95:57-дақиқада гол урганидан 69 сонияга кечроқ қайд этилди. Кейинги баҳсда «Интер» «Наполи» билан куч синашади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг