Тошкент ИИББ Humans иловасидаги маблағ ечиб олиниши бўйича терговни бошлади

1 дақиқа ўқиш234
Тошкент ИИББ Humans иловасидаги маблағ ечиб олиниши бўйича терговни бошлади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Тошкент шаҳар ИИББ Humans иловасида фойдаланувчиларнинг пуллари рухсациз ечиб олингани юзасидан терговни бошлади.
  • Марказий банк Октаграм (Пайлов) тўлов ташкилоти фаолияти бўйича текширув материалларини ҳуқуқий баҳо бериш учун ИИББга юборди.
  • Ҳодиса декабр ойида рухсациз ечимлар, такрорий транзаксиялар ва билдиришномалар тизимидаги носозликлар ҳақидаги шикоятлардан сўнг юзага келган.

Humans иловасида фойдаланувчиларнинг пуллари рухсатсиз ечиб олингани билан боғлиқ ҳолат энди жиноий-ҳуқуқий тартибда ўрганилмоқда. Марказий банк сервисдаги молиявий амалларни таъминлаган Octagram (Paylov) тўлов ташкилоти фаолияти юзасидан ўтказилган текширув натижаларини Тошкент шаҳар ИИББга юборди ва икки компания ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилишини сўради. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Регулятор аралашувига ўтган йил декабрида рўй берган воқеалар сабаб бўлди: Humans фойдаланувчилари оммавий тарзда рухсатсиз ечимлар, такрорий транзакциялар ҳамда билдиришномалар тизимидаги носозликлардан шикоят қилган. Шундан сўнг Марказий банк илова ичида Paylov хизматининг ишлашини чеклаб, P2P ўтказмаларни вақтинча тўхтатган.

Ҳозирда Марказий банк техник ҳужжатларни ўрганишни якунлаб, материалларни ИИББга тақдим этди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳолат тафсилотларини текширишни бошлаган ва зарар кўрган фуқаролардан терговга кўмаклашиш учун расмий ариза билан мурожаат қилишни сўраган.

Можаро фонида Humans ва унинг техник ҳамкори ўртасида очиқ баҳс ҳам кучайди. Humans вакиллари муаммо тўлиқ Octagram тўлов шлюзи томонида юзага келганини, илова эса фақат интерфейс вазифасини бажарганини таъкидлади. Уларнинг фикрича, операциялар хавфсизлиги ва маълумотларни ҳимоялаш бўйича масъулият ҳамкор зиммасида бўлган.

Paylov (Octagram) раҳбарияти эса шлюз одатдаги режимда ишлаганини, транзакцияларнинг такрорланишига Humans тизими томонидан юборилган нотўғри автоматик сўровлар сабаб бўлганини билдирди. Компания вакиллари муаммо тўлов сервисидаги заифлик эмас, балки илова билан интеграциядаги хато бўлиши мумкинлигини илгари сурди.

Томонлар техник носозлик манбасини ўзаро келишув орқали аниқлай олмагани сабаб, якуний хулоса энди тергов органлари зиммасига юкланди. Мутахассислар экспертиза ўтказиб, рухсатсиз ечимларни қайси алгоритмлар бошлаб берганини аниқлаши керак. Текширув натижаларига кўра ҳар бир томондан масъулият даражаси ва жабрланган фойдаланувчиларга етказилган зарарни қоплаш бўйича чоралар белгиланиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?