date

Лука Тони Аллегри «Милан» таркибини аллақачон тушунганини айтди

Лука Тони Аллегри «Милан» таркибини аллақачон тушунганини айтди

Италиялик собиқ ҳужумчи Лука Тони фикрича, Массимилиано Аллегри «Милан»нинг ўйин услубини қўл остидаги футболчиларнинг имкониятларига мослаб қурмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Тони таъкидлашича, мураббий марказий ҳимоячилар рақиб ҳужумчиларига қарши яккама-якка вазиятларда у қадар кучли эмаслигини инобатга олиб, уларни ярим ҳимояга яқинроқ жойлаштирган. Натижада Рафаэл Леау ҳамда Кристиан Пулишич ҳужумга ёриб киришда қўшимча ўн метр «тезланиш масофаси»га эга бўлмоқда — Аллегри айнан шуни хоҳлаяпти, дея унинг сўзларини pianetamilan.it келтиради.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда «Милан» А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Кейинги турда клуб пойтахтнинг «Рома» жамоасига қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лука Тони Аллегри «Милан» таркибини аллақачон тушунганини айтди