Де Дзерри Рабиони соғинишини яширмади ва уни мақтаб ўтди

"Марсель" бош мураббийи Роберто де Дзерри ўтган мавсум бирга ишлаган яримҳимоячи Адриен Рабиони илиқ хотиралар билан эслади. Ҳозир франсуз футболчиси "Милан" сафида тўп сурмоқда ва майдондаги нафис ўйини билан яна кўпчиликнинг эътиборини тортаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Де Дзеррининг айтишича, Рабио ҳар томонлама фойдали футболчи: ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам бирдек ишлай олади, вазиятни ёриб ўтиш қобилиятига ҳам эга. Мутахассис улар хайрлашган пайт ҳаммаси кутилгандек кечмаганини тан олса-да, Рабио жамоага Европа Чемпионлар лигасига чиқишда катта ҳисса қўшганини, кўпинча айнан унинг ўйини ҳал қилувчи омил бўлганини таъкидлади.
Маълумот учун, Рабио яқинда "Милан" таркибида илк бор дубл қайд этиб, "Комо" дарвозасига икки гол урди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!