«Ливерпуль» Олисе трансфери учун 200 миллион евро тўлайди

Франция терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Марсел Десайи «Бавария» ҳужумчиси Майкл Олисенинг келажаги борасида ўз фикрларини билдирди. Жаҳон чемпиони 24 ёшли футболчининг Мюнхен клубида узоқ вақт қолишига ишонмаяпти. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Десайи Олисени ўзига хос маҳорат эгаси ва жамоа ҳужумининг асосий кучи деб атади. Унинг сўзларига кўра, футболчининг тўп билан ишлаши ва интизоми ҳайратланарли даражада юқори.
Собиқ ҳимоячи Олисени дунёнинг энг яхши ўйинчилари қаторига қўшди.
Майкл Олисе 2024 йилда «Кристал Пэлас»дан 53 млн евро эвазига «Бавария»га ўтган эди. Ҳозирда унга «Реал Мадрид», «Барселона» ва «Ливерпуль» каби клублар қизиқиш билдирмоқда.
Хусусан, инглиз клуби футболчи учун 200 млн евро тўлашга тайёрлиги айтилмоқда.
«Бавария» раҳбарияти эса вазиятга хотиржам қарамоқда. Клуб бош директори Янь-Кристиан Дрезен ва спорт директори Макс Эберл футболчининг 2029 йилгача шартномаси борлигини ҳамда уни ёзда сотиш ниятида эмасликларини таъкидлашди.
Олисе жорий мавсумда мюнхенликлар сафида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 29 та голли узатмани амалга оширди. Унинг ёрдамида «Бавария» 30 марта Германия чемпионлигини қўлга киритди ва энди YeCHL ярим финалида «PSJ»га қарши баҳс олиб боради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!