"Арсенал" трансфер ойнасида 200 миллион фунтдан кўп маблағ сарфлади

1 дақиқа ўқиш235
"Арсенал" трансфер ойнасида 200 миллион фунтдан кўп маблағ сарфлади

"Арсенал" жамоаси жорий трансфер ойнасида ўзининг фаоллиги билан барчани ҳайрон қолдирмоқда. Лондонликлар Деклан Райсни "Вест Хем"дан 105 млн фунт стерлинг эвазига сотиб олиб, клуб рекордини янгилади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Шунингдек, таркибга Кай Хавертс ва Юрриен Тимбер ҳам қўшиб олинди.

Клубнинг ёзги харажатлари 200 млн фунт стерлингдан ошиб кетган бўлса-да, бош мураббий Микел Артета трансфер ишлари ҳали якунланмаганига шама қилди. Мутахассис келаси мавсумда "Ман Сити" билан чемпионлик учун жиддий курашишни мақсад қилган.

«Кузатайлик-чи. Бозорда ҳали вақт кўп, баъзи футболчиларимизга нисбатан ҳам кутилмалар бор.

Келгуси ҳафталарда воқеалар ривожини кўрамиз. Биз доим ҳушёр турамиз, янги келишувлар ва кетишлар учун имконият бор», — деди Артета.

Ҳозирда жамоани Гранит Жака тарк этиб улгурди. Шунингдек, Флорин Балогун ва Томас Парти каби футболчиларга бошқа клублар қизиқиш билдирмоқда.

Николас Пепе ва Седрик Соареш ҳам Артетанинг режаларидан ўрин олмаган кўринади.

Яқин ҳафталар "Арсенал" учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Мураббийнинг сўзларига кўра, клуб таркибни янада кучайтириш ва кераксиз ўйинчилардан воз кечиш борасида фаол ишлашда давом этади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?